Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Истеъмолчилар ҳуқуқлари - ҳимоямизда

×

 2019-12-20 13:09:15    232

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларнинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тушган мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда.

Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини, Сусанбил кўчасида яшовчи фуқаро Н.А.нинг мурожаатида туман электр таъминоти корхонаси томонидан электр энергияси учун 1 508 950 (бир миллион беш юз саккиз минг тўққиз юз эллик) сўм қарздорлик асоссиз ҳисобланганлиги айтилиб, шикоят баён қилинган.

Шикоятда ёзилишича, мажбурий ижро бюроси туман бўлимидан истеъмолчига огоҳлантириш хати берилган. Унда мавжуд қарздорликни беш кун муддат ичида ихтиёрий тўлаши зарурлиги, акс ҳолда, яшаш хонадони электр тармоғидан узиб қўйилиши ёзилган.

Истеъмолчи Н.А. электр энергиясидан қарзи йўқлигини айтганда, мажбурий ижро бюроси ходими электр тармоқлари корхонаси назоратчисининг 2016 йил 20 сентябрда тузган далолатномасида қарздорлик кўрсатилганини таъкидлаган. Электр тармоқлари маълумот базасидан олинган мазкур далолатнома нусҳасида “хонадон ўрганилганда ЭХУ нинг техник мухри йўқлиги аниқланди” деган ёзув киритилган ва хонадон эгаси Н.А.нинг отаси Н.Н. имзоси қўйилган. Ваҳоланки, истеъмолчининг отаси Н.Н. далолатнома тузилган санадан салкам уч йил олдин, яъни 2013 йил 21 августда вафот этган.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида фуқаро Н.А.нинг мурожаати атрофлича ўрганилди ва қайта хатлов натижасига кўра, ноқонуний тузилган далолатнома бекор қилинди.

Фуқаролар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини, манфаатларини одилона ҳимоя қилиш жамиятимизнинг бош мақсадидир.


Маърифатхон САИДОВА,

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси