Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Соғлом ва баркамол авлод тарбияси йўлида

×

 2019-12-19 18:49:09    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтиб бораётган 2019 йил барча қатори 29-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси учун ҳам сермазмун йил бўлди.

Спортнинг Футзал тури бўйича 2005 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ғолиби Ҳусниддин Неъматов Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 1-даражали дипломи ва медал билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда, 29-мактабнинг 8-синф ўқувчиларини илғор спортчилар синфи деб аташимиз мумкин. Синфнинг Aсрорбек Отахонов, Исмоилжон Одилов, Муслумбек Ҳумонов, Фаррухбек Собиров сингари ўқувчилари спортнинг Футбол, Бокс, Таэквандо турлари бўйича ўн бештадан ортиқ диплом ва медаллар эгалари эканлигини мамнуният билан айтиб ўтмоқчиман.


2017 йилда Футбол бўйича 23 ёшлилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоасида мактабимизнинг собиқ ўқувчиси Aббосбек Отахоновнинг борлиги биз учун фахр бўлган эди.

Ютуқларимиз юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасидаги ишларнинг амалдаги исботидир.


Шоирахон ЭМИНОВA,

29-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси