Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Хумдон маҳалласига янги сув насоси ўрнатилди

×

 2019-12-19 15:45:18    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўнгги йилларда мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилган ҳолда сувдан фойдаланиш, шу жумладан, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сувдан фойдаланишни самарали тартибга солишни таъминлаш учун сув ресурсларини бошқариш бўйича янги тузилмалар яратилган, сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.


Қўштепа тумани “Хумдон” МФЙ Бахт кўчасида жойлашган сув насосининг носоз ҳолга келиб қолганлиги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг норозичилигига сабаб бўлаётган эди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу ҳудудга янги насос келтирилди. “Сувоқава” ДУК Қўштепа тумани филиали масъул ходимлари томонидан янги насос ўрнатилди. Юзага келган муаммолар тўлиқ бартараф этилиб, ҳудуд фуқароларининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилди.