Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2019-12-17 19:27:41    211

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияда Қўштепа туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш ҳамда туман ер бериш (реализация қилиш) комиссиясининг фермер хўжаликларига қарашли ер майдонларини қисман захирага қайтариш ҳамда ер майдони ажратиб бериш каби кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Сессия кун тартибидаги 1-масала бўйича туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича 1-ўринбосари Бахтиёржон Таниқуловнинг 2019 йил якуни билан туман маҳаллий бюджетнинг кутилаётган ижроси ҳамда 2020 йилга мўлжалланган лойиҳаси хусусидаги ҳисоботи тингланди.


         Сессия кун тартибидаги 2-масала юзасидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Баҳодиржон Хусановнинг туман ер бериш (реализация қилиш) комиссиясининг фермер хўжаликларига қарашли ер майдонларини қисман захирага қайтариш ҳамда ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги ахбороти тингланди.


Халқ депутатлари Қўштепа туман кенгашининг навбатдан ташқари 72-сессияси кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.