Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда “Фермер 15 гектардаги сабзини халққа бепул тарқатди” сарлавҳаси остида тарқатилган хабарга МУНОСAБAТ
2019-12-17 17:43:55 170
Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 16 декабрь куни “Фермер 15 гектардаги сабзини халққа бепул тарқатди” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
Унда айтилишича, Қўштепа тумани Қўрғонча қишлоғидаги фермер хўжалиги томонидан 15 гектардаги сабзи халққа бепул тарқатилган. Тахминлар турлича: ҳоким ерни тезроқ бўшатиб ҳайдаш ва шудгорлашни буюрган демоқда; яна айримлар бу ҳолатни сабзининг улгуржи баҳоси тушиб кетгани билан изоҳламоқда. Aммо халқ бепул сабзи олганига хурсанд” - дея келтирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, “Шомирза” МФЙ Қўрғонча қишлоғидаги “Осиё баҳор файз” фермер хўжалиги раҳбари Юсуфжон Усмонов ҳар йили ҳосилни ортиғи билан олгани боис, маҳалладошларига ёрдам сифатида ҳосилдан тарқатиб келмоқда. Бу жараёнда ҳеч қандай ҳокимнинг буйруғи ёки сабзининг нархи сабаб бўлмаган.
- Чин кўнгилдан эҳсон қилсангу, буни ҳам баъзи бировлар нотўғри тушунса, дейди фермер. – Aна шундай ёлғон маълумот тарқатаётганларга инсоф сўраб қоламан. Уларга айтаманки, савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак.