Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Тўловларни ўз вақтида тўланг
2019-12-16 18:39:37 211
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида электр энергиясидан дебитор қарздорлиги ортган Шаҳартепа, Файз ҳамда Катта бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини раислари, оқсоқоллари ва фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни тўлиқ ундирилишини таьминлаш ва қарздорликни қисқартириш юзасидан ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ҳаётжон СУЛАЙМОНОВ,
МИБ Қўштепа тумани бўлими бошлиғи