Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қишга тайёргарлик – муҳим вазифа

×

 2019-12-16 18:22:01    164

PDF юклаш
Чоп этиш


Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсумида бахтсиз ходисаларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкларини сақланишини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлик хизмати, энергия ресурслари ва табиий газ таъминотчилари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Табиий газдан фойдаланишда техника хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, иситиш мосламаларидан хавфсиз ҳолда ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлган ҳолларда тегишли мутахассисларни хулосасини олгандан сўнгина фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларни ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсуми келиши муносабати билан об-ҳавонинг кескин пасайиши натижасида хонадонларни иситиш мақсадида истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмасдан, мувофиқлик сертификатларига эга бўлмаган қўлбола иситиш мосламаларидан ва газ плиталаридан фойдаланишлари оқибатида турли хилдаги бахтсиз ходисаларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Шунга кўра, бахтсиз ходисаларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкларини сақланишини таъминлаш мақсадида энергия ресусрлари, хусусан газдан фойдаланишда техника хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, иситиш мосламаларидан хавфсиз ҳолда ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда мутахасислар хулосасини олгандан кейин фойдаланиш лозим бўлади.


Фарҳоджон ХОЖИБОЕВ,

МИБ Қўштепа туман бўлими Қарздорлик судгача ундириш шўъбаси инспектори