Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда “Сувоқова” корхонаси кимни алдамоқчи?” сарлавҳаси остида тарқатилган хабарга МУНОСAБAТ
2019-12-14 19:55:10 188
Ижтимоий тармоқларда 14 декабрь санасида “Сувоқова” корхонаси кимни алдамоқчи?” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
Унда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани Борот маҳалла фуқаролар йиғини Орзу кўчаси аҳли ичимлик суви тақчиллигидан қийналмоқда. “Сувоқова” корхонаси тортган қувурда сув йўқ. Улар кимни алдамоқчи бўляпти?”, дея шикоят қилинган.
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида тумандаги мавзуга алоқадор бўлган мутасаддилар билан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлардан маълум бўлишича, Орзу кўчаси 119-уйда яшовчи фуқаро Б.Эргашева бу ҳолатдан ҳеч қандай хабари йўқлигини айтди. Шунингдек, “Борот” МФЙ раиси Х.Тўланов ичимлик суви бўйича муаммо йўқлиги ва ушбу хабар ёлғон маълумот эканлигини таъкидлаб ўтди.