Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси ўтказилмоқда

×

 2019-12-14 14:50:27    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловлар яқинлашмоқда.

Сайловларда ўзимиз муносиб деб топган номзодга овоз бериш орқали биз келгуси йўналишларимизни белгилаймиз. Умумий келажагимизни қуришда ҳар биримизнинг овозимиз муҳим ҳисобланади. Сайловларда қатнашиб, биз ўзимизнинг дунёқарашимиз, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигимиз, фуқаролик позициямизни намойиш этамиз ҳамда конституцион ҳуқуқимиздан фойдаланамиз.

Бугун Қўштепа тумани марказидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акцияси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўзга чиқиб, мамлакатимиз муҳим сиёсий жараёнлар арафасида эканлиги, 22 декабрь куни парламентга ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказиладиган сайловларда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлигини таъкидлади. 


Бу галги сайловларда туманимиздан 122 476 нафар сайловчилар иштирок этади ва уларнинг 3 692 нафарини биринчи марта сайловда иштирок этаётган ёшлар ташкил қилади.


Тадбир давомида сайловчиларнинг сиёсий саводхонлиги синовдан ўтказиш мақсадида сайловга оид саволлар берилди ҳамда биринчилардан бўлиб тўғри жавобни айтган иштирокчилар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.