Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа туманида вилоят прокурори ўринбосари сайёр қабул ўтказди

×

 2019-12-11 17:55:11    228

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти прокурори ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Қобулов 9 декабрь куни Қўштепа туманидаги Ватан маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқароларнинг муаммолари тингланиб, аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар бартараф этилди.

Жумладан, фуқаролар Ш.Исмоилов, С.Муродов, С.Қурбонов, М.Холматов, Д.Мусахонова ва Х.Марасуловаларнинг суюлтирилган газ балони олиш масаласида қилган мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатчиларга шартнома асосида суюлтирилган газ балонлари фойдаланиш учун топширилди.


Шунингдек, шу куни ҳудуддаги аҳоли хонадонларини уйма-уй ўрганиш давомида аниқланган муаммолар юзасидан Ватан маҳалласининг “Толзор” ҳамда “Бўстон” кўчаларининг 1 км дан ортиқ қисмига шағал ёткизилди.


Шу билан бир қаторда, Бўстон маҳалласи ҳудудда аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча 300 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб сув минораси ўрнатилди.


“Ватан” МФЙда жойлашган “Болтакўл” қабристонида тозалов ишлари амалга оширилиб, қабристоннинг ички ва ташқи худудлари теккисланди, деворлари таъмирланиб, 400 метр қисми оқланди. Қабристоннинг олд қисмидаги зовур ариқнинг 200 метр қисми техника ёрдамида тозаланди.

Бундан ташқари, “Ватан” МФЙдаги “Пахтакор” ҚВПда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, 100 дан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. 3 нафар фуқаролар даволаниш учун шифохонага жойлаштирилди ҳамда “Ватан” МФЙ Исфахон кўчасида яшовчи Х.Омоновага ногиронлик хассаси тақдим этилди.


Ўрганиш якунида, маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда куз-қиш мавсуми учун 4,5 тонна кўмир ёнилғиси тарқатиб берилди.

Қабул сўнггида вилоят прокурори ўринбосари тумандаги сайлов участкалари фаолияти билан ҳам танишиб чиқди.


Элёрбек ОМОНБОЕВ,

Туман прокуратураси 2-сектор котиби