Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тиббий хизмат сифати ошмоқда

×

 2019-12-11 17:07:51    383

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилашга қаратилган соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қўштепа туманида ҳам тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларни замонавий тиббий жиҳоз, ускуналар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Кўп тармоқли марказий поликлиникага туман ҳокимининг фармойишига асосан туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида зарур тиббий жиҳозлар, техника воситалари, 2019-2020-йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун иситиш тизими ҳамда марказлашган кислород маркази қуриш ва бошқа асосий воситалар сотиб олиш учун жами 550 млн. сўм маблағ ажратилди.

Куни кеча ушбу марказга “Дамас” русумли автомашина сотиб олинди ҳамда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман ҳокими И.Новиков томонидан машина калити тантанали равишда топширилди.


Жумладан, марказий шифохонанинг туғруқ бўлими учун операцион стол сотиб олиниб, фойдаланишга топширилди.


Кўп тармоқли марказий поликлиника қошидаги аёллар маслаҳат хонаси учун замонавий компьютер, туман тиббиёт бирлашмасининг ички дорихонасига дори тайёрлаб бериш учун аквадистилятор, тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона ва Лангар шифохонасидаги жонлантириш бўлимларидаги кислород балонларини бино ташқарисига алоҳида белгиланган жойга ўрнатиш ва кислород таъминоти системасини марказлаштирилган ҳолда ўтказиш орқали етказиб беришни таъминлаш учун “ZAMON MED SERVIS” хусусий корхонаси билан шартнома тузилди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимига ЭХО ЭЭГ аппарати сотиб олиш учун “ALFA MED” хусусий корхонаси билан шартнома тузилди ва олиб келинди.


Шунингдек, Лангар шифохонасини 2019-2020 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши учун муассасага 240 дона иситиш радиятори ва 4 дона янги иситиш қозонлари “MUHAMMAD UMAR BUILDING” хусусий корхонаси томонидан ўрнатилиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.


Ойбек МУРОДОВ,

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи