Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“SizdanTelegram” каналида жойланган “10 минг аҳоли яшайдиган маҳалламизга масжид жуда ҳам зарур” номли хабарга МУНОСАБАТ
2019-12-11 09:16:54 246
“Озодлик радиоси”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали 10 декабрь санасида “10 минг аҳоли яшайдиган маҳалламизга масжид жуда ҳам зарур” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.
Унда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 10 мингдан зиёд аҳоли яшайди, лекин маҳалла масжидини очишимизга рухсат беришмаяпти, дея шикоят қилинган.
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида тумандаги мавзуга алоқадор бўлган мутасаддилар билан ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлардан маълум бўлишича, аввало, Шаҳартепа маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 10 мингдан зиёд эмас, ҳозирда 4310 (тўрт минг уч юз ўн) нафар аҳоли истиқомат қилиши, қолаверса, айни вақтда Қўштепа туманида 15 та расмий масжид фаолият олиб бораётгани, Шаҳартепа маҳалласи билан Лойсон маҳалла ҳудудидаги “Султони Орифийн” жоме масжиди оралиғидаги масофа бир километр, тумандаги “Сулаймонбек ҳожи” жоме масжиди оралиғи икки километр ҳамда тумандаги “Абдусамад охун” жоме масжиди оралиғидаги масофа уч километрни ташкил этиши маълум бўлди.
Шу ўринда қуйидагиларга эътибор бериш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйлари (масжидлар)дан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси билан даражаси кўтарилади” (Имом Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжиддан қанча узоқ бўлганнинг ажри шунча улуғ бўлур”, дедилар (Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган).
Фарғона вилояти вакиллиги матбуот хизмати