Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳар бир мурожаат назоратга олинди
2019-12-10 19:09:48 186
Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиковнинг навбатдаги қабули ташкил этилди.
Қабул давомида туман фуқаролари томонидан уй-жой, кадастр, бандлик, электр, соғлиқни тиклаш учун моддий ёрдам, суюлтирилган газ балони олиш, тадбиркорлик қилиш учун кредит, хажга бориш учун амалий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
“Файз” МФЙ Пиллакор кўчасида яшовчи О.Тешабоева фарзандини ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат жойида кўриб чиқилди ва туман бандликка кўмаклашиш маркази масъул вакиллари томонидан мурожаатчига фарзандининг мутахассислиги бўйича бўш иш ўринларига тавсия этилди.
“Лойсон” МФЙ Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро М.Исомиддинов электр тармоғини тортиш масаласида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат бўйича туман электр таъминоти корхонаси бош инженери 17 декабрга қадар масалани ижобий ҳал этишга ваъда берди.