Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фарғонада 67 метрли улкан байроқ ўрнатилди

×

 2019-12-07 12:55:18    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган сана арафасида Фарғонанинг марказий масканларидан бирида улкан байроқ ўрнатилди.

Бугун вилоятимиз маркази янада чирой очиб, бир-биридан муҳташам иншоотлар қад ростламоқда. Aйниқса, Ислом Каримов номидаги Театр-консерт саройи ҳиёбони енг севимли масканга айланган. Мазкур ҳудудда бугун юртимиздаги енг катта салобатли, баландлиги 67 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилди. Мазкур улкан байроқ фарғоналикларнинг миллий рамзимизга садоқатининг амалий тасдиғи бўлди.

Давлат байроғининг ўрнатилганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир катта тантанага айланди. Унда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Давлат байроғи бу ерга ташриф буюрган ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Қолаверса, ёш ўғил-қизларимизнинг ватанпарвар, ўз юртига содиқ, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати