Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Бош қомусимиз – бахтимиз пойдевори
2019-12-07 10:57:25 250
Мамлакатимизда Конституциямиз асосида миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир.
Бош қомусимиз қабул қилинган куннинг 27 йиллик байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Хусусан, туманимиз марказида жойлашган 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг концерт залида ушбу сана муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни туман ҳокими Илёс Новиков табрик сўзи билан очиб, халқимиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Дарҳақиқат, Бош қонунимиз ҳалқимизнинг келажакка, ёруғ кунлар келишига бўлган ишончини мустаҳкамлади. Эзгу мақсадлар теварагида бир жон – бир тан қилиб бирлаштирди, синовлардан ўтишида руҳий ва маънавий мадад бўлди. Инсон ҳақида ғамҳўрлик, унинг қонуний мафаатларини ҳимоя этиш, ҳуқуқларини таъминлаш асосий тамойил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси негизида аҳолини ижтимоий муҳофазалашга қаратилган юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Байрам дастури давомида танловларда фахрли ўринларни эгаллаган фаол ёшлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Элимиз ардоғидаги соҳирнафас санъаткорлар ижросидаги Она-Ватан, жаннатмакон юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар жаранги ҳамда 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбирга янада кўтаринкилик улашди.