Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Шаҳартепада янги клиника фаолият бошлади
2019-12-05 16:34:07 242
Мамлакатимизда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилашга қаратилган соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қўштепа туманида ҳам тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, уларни замонавий тиббий жиҳоз, ускуналар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, туманнинг олис ҳудудларидаги фуқароларга тиббий хизмат турлари сифатини яхшилаш мақсадида хусусий клиникалар ҳам очилмоқда.
Куни кеча “SHAHARTEPA MEDICAL” хусусий корхонасига қарашли Ревматология клиникаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу тиббий муассасага тажрибали врач ва ҳамширалар жалб этилди. Эндиликда малакали мутахассислар томонидан ҳудуддаги фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилади