Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“SizdanTelegram” каналига жойланган “Чироқ суткалаб бўлмайди, газ йўқ: мутасаддилар эса муаммоларга лоқайд” номли видеога МУНОСАБАТ
2019-12-04 19:58:34 197
Жорий йилнинг 4 декабрь куни “SizdanTelegram” каналида “Чироқ суткалаб бўлмайди. Газ йўқ. Мутасаддилар эса муаммоларга лоқайд”, - деган сарлавҳада видео жойланди.
Ушбу видеолавҳа Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Оқтепа қишлоғидаги фуқаролар томонидан “SizdanTelegram” каналига юборилган. Сарлавҳани ўқиган ҳар бир обуначи “Ҳали ҳамон ҳудудларда электр муаммоси бартараф этилмаяпти экан”, - деган ҳаёлга боради. Аслида эса 1 декабрь кунидан бошлаб Қўштепа туманининг ҳар бир маҳаллаларидаги электр билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, фуқаролар электр таъминотидан узлуксиз фойдаланмоқда.
Мурожаат бўйича туман электр таъминоти корхонаси масъул вакиллари билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритилди.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, 21 ноябрь куни об-ҳавонинг кескин совиб кетиши, ёғингарчилик ва кучланиш натижасида ҳудуддаги 48 ТПдаги битта фазада вақтинча узилиш бўлган. Ишчи гуруҳ томонидан шу куннинг ўзида ушбу ТП таъмирдан чиқарилган. Кечга яқин ТП га кучланиш қўшилиб, қайтадан электр узилиши юзага келган. Видеода акс этган жараён эса электр таъминотидаги вақтинча узилишлар пайтида яъни 22 ноябрь куни кеч соат 19:00 да олинган.
Бироз вақт ўтиб ишчи гуруҳ томонидан ТП таъмирланиб, 90 та хонадонга электр етказиб берилди ва шу куни соат 19:40 да камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.
Ушбу ҳолатда электр узилишларига туман электр таъминоти корхонаси эмас, балки шу ҳудуддаги ТП га кучланишнинг ортиб кетганлиги сабаб бўлган.
Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Кечаги кун билан бугунги кунни таққослаш жуда мушкул.
“SizdanTelegram” канали админи орадан қарийб 12 кун ўтиб кетган бўлсада, ушбу видеони жойлаш орқали нимага эришмоқчи? Ёки мақсад аҳоли орасида норозичилик кайфиятини авж олдиришми? Муаммонинг ҳал бўлгани билан эса уларнинг иши ҳам йўқ.
Фуқароларимиздан эса бундай асоссиз равишда берилаётган маълумотларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз.