Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас!

×

 2019-12-03 14:41:56    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад ҳам бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Қўштепа тумани ҳокимлиги томонидан 3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати байрам тадбири ташкил этилди.


Тадбирни туман ҳокими кириш сўзи билан очиб берди ва юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ва паралимпия бўйича ўтказилаётган мусобақаларда ҳам чемпионларимиз сони ортиб бораётганлиги хусусида тўхталиб ўтди ҳамда совғалар улашди.


Тадбир давомида Паралимпия бўйича жаҳон ареналарида бир неча бор ғолиблик шохсупасини эгаллаган Ёрқинбек Одилов сўзга чиқиб, спорт билан мунтазам шуғулланиш натижасида эришган ютуқларини таъкидлаб ўтди.


“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказиладиган бугунги тадбирлар ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишларда фаол иштирокининг ёрқин намунасидир.


Тадбирда санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар, ногиронлар томонидан ижро этилган рақслар уларнинг кайфиятини кўтаришга ва ҳаётга бўлган иштиёқини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.