Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимига қелиб тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

×

 2019-11-30 14:51:41    462

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергия ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 10 ойи давомида МИБнинг Қўштепа тумани бўлими томонидан истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан бўлган дебитор қарздорлигини камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2019 йил 1 январь ҳолатига дебитор қарздорлик электр энергиясидан 3 млрд. 357 млн. сўмни, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига эса 3 млрд. 165 млн. сўмни ташкил этди, дебитор қарздорлик 191 млн. сўмга камайди.

Табиий газдан дебитор қарздорлик 2019 йил 1 январь ҳолатига 754 млн. сўмни 2019 йил 1 октябрь ҳолатига эса 456 млн. сўмни ташкил этди, дебитор қарздорлик 298 млн. сўмга камайди.

Ичимлик суви ва оқава хизмати бўйича дебитор қарздорлик 2019 йил 1 январь ҳолатига 901 млн. сўмни 2019 йил 1 октябрь ҳолатига эса 384 млн. сўмни ташкил этди ва дебитор қарздорлик 520 млн. сўмга камайишига эришилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан соҳага оид келиб тушган ҳар бир мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ўрганилмоқда.

Хусусан, фуқаро С.Раҳмонова яшаш хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагич носозлиги сабабли яшаш хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатилишида амалий ёрдам сўраб ҳудудий электр таъминоти корхонасига бир неча маротаба мурожаат қилган, бироқ ушбу мурожаат тўлиқ ўрганилмасдан келинаётганлиги боис, МИБнинг Қўштепа тумани бўлимига мурожаат қилди.

Бўлим томонидан фуқаро С.Раҳмонованинг яшаш хонадонига соҳа мутахасислари билан борилганида хонадонга ўрнатилган ДДС-28У русумли электр ҳисоблагич носозлиги аниқланди. Фуқаро С.Раҳмоновага фойдаланилган электр энергияси учун ҳисобланган 300.000 сўм умидсиз қарздорлик бартараф этилиб, янги электр ҳисоблагич ўрнатиб берилди ва “электр ҳисоб” дастурига киритилиши таъминланди.


Муҳаммаджон САБИРОВ,

Бўлим бошлиғи ўринбосари