Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!

×

 2019-11-29 08:33:36    221

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсонийлик фазилатларининг энг эзгуси одамларга яхшилик улашишдир. Аждодларимиз айтганидек, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак.

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига маҳалла аҳли, ҳомийлар томонидан доимий кўмак бериб келинмоқда. Шу қаторда мактабга бориб таълим олиши учун имконияти чекланган болажонларга якка тартибда ўқишлари учун ҳам етарли шарт-шароитлар яратиб берилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши томонидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда уйда таълим олувчи ёшларнинг хонадонига ташриф уюштирилиб, болажонлар билан самимий суҳбат ўтказилди ва уларга иссиқ кийимлар совға қилинди.