Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Соғлик – бебаҳо бойлик
2019-11-27 17:54:13 502
Тани жони соғ, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган инсон борки ҳаётнинг ҳар дамидан баҳра олиб яшашга интилади. Мамлакат тараққиётини янада юксалтириш йўлида ўз танлаган соҳасида, ўқишга, ишлашга ва албатта муваффақиятларга эришишга ҳаракат қилади. Мана шу юксак мақсадлар ила умргузаронлик қилиб келаётган орамиздаги одамларга озгина туртки, кўмак бўлса бас, кутганингиздан-да юқори кўрсаткичларни забт эта олиши мумкин.
Кечаю-кундуз тиним билмай беморларнинг кўнглини олиб, уларнинг дардига дармон бўлаётган тиббиёт ходимлари алоҳида эътирофга лойиқ. Улар сабаб келажак авлод соғлом дунёга келмоқда.
Тиббиёт ходимлари томонидан ҳудудлар бўйлаб ўтказилаётган тиббий кўриклар натижасида кўплаб юртдошларимизнинг дардларига шифо топиб, тиббий маслаҳатлар олмоқда.
Худди шундай кўриклардан яна бири тумандаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 32-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Вилоят ва туман тиббиёт тор доирадаги мутахассислари кун давомида тиббий кўрикка келган фуқароларни кўрикдан ўтказилди, уларга тегишли тавсиялар берилди.