Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Табиатни муҳофаза қилишда табиий ресурслардан оқилона фойдаланайлик!

×

 2019-11-26 17:50:37    362

PDF юклаш
Чоп этиш


Она табиатни муҳофаза қилишда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиат бойликларига эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш, экология қоидалари ва экологик маданият талабларига риоя этишимиз зарур.

Табиат ва атроф муҳит бир-бирига чамбарчас боғлиқлигини эътироф этадиган бўлсак, улар бир бутун тирик мавжудот эканлигини тушуниб етамиз. Шунинг учун Она табиатимизни авайлаб, ардоқлашимиз ва табиат қонуниятларига риоя қилишимиз талаб этилади.

Экологик тарбия ёшларга комплекс тарбия беришнинг муҳим шаклларидан бири саналади. Аҳолимиз эса экологик тарбия ғоялари ҳақида ҳали тўлиқ ўйламаяптилар. Қачонки биз бу ҳақда қайғурсакгина, ана шунда инсонлар табиатни, атроф-муҳитни, ўсимликлар, ҳайвонот дунёсини севиб, уларни асраб-авайлайди ва ғамхўрлик қилади. Екологик тарбия тирик мавжудотларнинг тана тузилишини, биосферани ва атроф-муҳитни билиш билан боғлиқдир.

Эндиликда чиқиндилар учун тўловларни ундириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.

Чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик қарздорликни вужудга келтиради. Истеъмолчиларга эса Мажбурий ижро бюроси томонидан маълум чекловлар қўлланилиши ҳам мумкин.

Ҳурматли фуқаролар!

Маиший чиқиндилар учун амалга оширилган тўловларингиз орқали атроф-муҳит муҳофазаси, аҳоли саломатлиги ва келажак авлод хавфсизлигига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!


Бахромжон МAМAЮСУПОВ,

МИБ Қўштепа туман бўлими Қарздорлик судгача ундириш шўбаси инспектори