Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ташаббус тадбиркорликка, тадбиркорлик тараққиётга етаклайди

×

 2019-11-23 09:44:28    745

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги “Coworking” маркази фаоллар залида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида “Тадбиркорларга мурожаатнома” асосидаги 9 та йўналиш таҳлили бўйича учрашув ўтказилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёржон Таниқулов тадбиркорлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай тўсиқлар бартараф этилиши бўйича тегишли чоралар кўрилишини таъкидлаб ўтди.


Музокарада ҳар бир йўналиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи ва ахбороти эшитилди.


Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Муаммоли масалалар ўрганиб чиқилиб, тегишли тавсиялар берилди.