Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳоким қабули:Ҳар бир мурожаат назоратга олинди
2019-11-19 18:03:29 353
Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиковнинг навбатдаги қабули ташкил этилди.
Қабулда туман фуқаролари томонидан уй-жой, электр, соғлиқни тиклаш учун моддий ёрдам, суюлтирилган газ балони олиш, тадбиркорлик қилиш учун кредит, хажга бориш учун амалий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари, тумандаги халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.