Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳудудлардаги муаммолар бартараф этилмоқда
2019-11-18 20:02:52 362
Куз-қиш мавсуми бошланиши билан ҳар бир ҳудуддаги аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи янада ортади. Шу ўринда баъзи ўзини ўйлаб, яширинча йўллар билан турли воситалар орқали табиий газдан фойдаланаётган “фуқаролар” натижасида турли норозичилик кайфияти келиб чиқмоқда.
Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу масалаларда турли мурожаатлар оммалашаётганлигини кўриш мумкин.
Ана шундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков ва барча даражадаги раҳбарлар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида оддий одамлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этилишига кўмаклашмоқда.
Шундай учрашувлардан бири “Нурафшон” МФЙда ҳам ўтказилди. Унда туман ҳокими маҳалла фаоллари томонидан айтилган ҳудуддаги муаммоларни тинглади.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Дадабоев маҳаллада янги уй-жойлар қурилиб, хўжаликлар сони ортаётганлиги учун электр тармоқларида узилишлар тез-тез бўлаётганлиги ва янги хўжаликларга алоҳида трансформатор ўрнатиб бериш, маҳаллада янги таянч устунлар ўрнатилганлиги ва уларга электр симларини тортиб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари А.Юсупов 2020 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ушбу масалани ижобий ҳал этишга ваъда берди.
Шунингдек, маҳаллада табиий газ масаласида ҳам баъзи муаммолар учраётганлиги, қарийб икки йилдан буён табиий газ узиб қўйилганлиги сабаб фуқаролар қиш мавсумида қийинчиликларга дуч келаётганлиги айтиб ўтилди.
Маълумот ўрнида ушбу МФЙ “Водийгазтаъминот” УК Марғилон шаҳар филиали томонидан табиий газ билан таъминланиб келинаётган эди. 2017 йилда филиал томонидан маҳалла ҳудудида табиий газ таъминотида танқислик юзага келганлиги, газ етиб бормайдиган ва газ таъминоти қониқарсиз аҳволда бўлган хонадонларни суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш ҳақида фуқароларга етказиш бўйича огоҳлантириш хати юборилган. Шундан сўнг тармоқдан узиб қўйилган. Ҳозирда ҳудуд аҳолиси суюлтирилган газ балонлари билан доимий равишда таъминланиб келинмоқда.
Учрашув давомида МФЙ раиси маҳаллани табиий газ билан таъминлаш бўйича тегишли тартибда иш олиб борилаётганлиги ва яқин кунларда натижа бўлишига ҳаракат қилинаётганлигини маълум қилди.
Шу каби учрашувлар натижасида юзага келаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли тартибда чоралар кўрилишига эришиш мумкин.