Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепа тумани ҳокимининг тадбиркорларга МУРОЖААТИ
2019-11-17 08:31:37 588
Ҳурматли Тадбиркорлар!
Қўштепа тумани нафақат вилоятимизда, балки республикамизда ҳам кундан-кунга ривожланиб бораётган илғор туманлардан бирига айланмоқда.
Бу замин ўзига хос табиатига ега ва тўрт фаслнинг тароватини кўриш мумкин. Шуниси еътиборлики, туманимизнинг мафтункор иқлими, унумдор йерлари, енг муҳими, қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити мавжуд.
Шу сабабли ҳам Қўштепада кўплаб ишбилармон тадбиркорлар муваффақиятли фаолият олиб бормоқдалар. Улар томонидан амалга оширилган йирик лойиҳалар, еришган ютуқлар ҳудудни жадал ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашда муҳим аҳамиятга ега еканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Қадрли дўстлар!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёйев раҳбарлигида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли тадбиркорлар ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик каби бюрократик тўсиқлардан халос бўлди, вақти ва маблағини тежаш имконияти яратилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, тижорат банклари билан ўзаро муносабатларда тадбиркор ҳуқуқларининг устуворлиги принсипи жорий етилди.
Буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч нуқтасига айланган хусусий секторнинг янада жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ўз навбатида, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Бинобарин, юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. Тадбиркорлик ривожланиши натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалалари ўз йечимини топади.
Демак, бизнинг асосий вазифамиз - кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашда бу соҳа ҳиссасини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборатдир.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида 7 ноябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳам тадбиркорларимиз учун чексиз имкониятлар ешигини очиб берди, десак муболаға бўлмайди.
Ендиликда тадбиркорлар жамиятда енг асосий йетакчи кучга айланиб, барча маҳаллий давлат идоралари фаолиятига баҳо бериш ҳамда уларнинг фаолияти, енг аввало, тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.
Азиз қўштепаликлар!
Қадим-қадимдан халқимиз зиёли ва тадбиркор бўлган. Тадбиркорлик қобилиятини ривожлантиришда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури муҳим аҳамият касб етмоқда. Унга кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги 825 нафар фуқароларга 15.4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Натижада юзлаб муҳтож оилаларда уй меҳнати, касаначилик ва бошқа турдаги тадбиркорлик ташкил етилди. Ўз навбатида шу йўл билан оилаларнинг қўшимча даромад манбаи яратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, биз асосий еътиборни кафолатланган иш ўрни ташкил етадиган ва ялпи ички маҳсулот ҳажми ошишига таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субйектларини қўллаб-қувватлашга қаратамиз.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Сизнинг фаолиятингизни ривожлантириш, самарадорлигини ошириш, янги ишчи ўринлар яратиш борасидаги ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш учун туманимиздаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда барча даражадаги раҳбарларнинг кичик бизнес соҳасини ривожлантириш борасидаги иш услуби тубдан ўзгартирилмоқда.
Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил етилган бўлиб, тадбиркорлик фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб борувчи доимий Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
Шу кунга қадар тумандаги Бош вазир қабулхонасига кредит, бино ва йер ажратиш масалаларида тушган 59 та муаммоли масалалар ижобий ҳал етилди.
Бугунги кунда туманимизда 6 та хорижий инвестиция иштирокидаги қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Йил якунига қадар уларнинг сонини 10 тага йетказиш бўйича ишларни ташкил қилмоқдамиз.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, шахсан мендан тортиб, барча сектор раҳбарлари, хизмат кўрсатиш идоралари, ҳатто жамоат ташкилотлари ҳам тадбиркорга хизмат қиладилар. Ҳар бир идоранинг кун тартибида устувор масала - тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини ешитиш ва муаммоларини ҳал қилиш бўлади.
Азиз ҳамюртлар!
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларимизнинг бизнес ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар бир лойиҳа шахсий назоратимиз остида бўлади. Лойиҳани ишлаб чиқишдан то уни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак бериш биринчи галдаги вазифамиздир.
Сизнинг лойиҳангиз - туманимизнинг ертанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир. Сиз туфайли туманда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади.
Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, йер участкалари ва бинолар, кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф етиш чоралари кўрилади.
Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг енг устувор йўналишларидандир. Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга ериша оламиз.
Қадрли тадбиркорлар!
Мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, тумандаги катта тажрибага ега бўлган, тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб йетарлича кўникмаларга ега бўлган тадбиркорларнинг таклифларини умумлаштириб, шунингдек ўтган давр мобайнида тумандаги Бош вазир қабулхонасига тадбиркорлар томонидан келиб тушган мурожаатларни чуқур таҳлил қилиб, унда кўтарилган масалаларни инобатга олган ҳолда туманимиз тадбиркорларига қуйидагиларни маълум қиламан:
- келгусида ҳамма нарса, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг барча саъй-ҳаракатлари фақат тадбиркорлар учун бўлиши таъминланади;
- бундан буён тадбиркорларга ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги кафолатланади;
- тумандаги барча раҳбарлар тадбиркорларга яқиндан кўмакчи ва ҳамкорликда ишлаши таъминланади;
- туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари ҳар куни тадбиркорлар ва уларнинг муаммолари билан шуғулланиши кафолатланади;
- ҳар бир давлат идораларига тадбиркорлар томонидан тўғридан-тўғри ҳамда туман Бош вазир қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиб, ҳал етишни сўзсиз таъминлаш чоралари кўрилади;
- тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашиш, рухсациз тадбиркорлик мулкларига зарар йетказиш ва бошқа турдаги ғайри қонуний хатти-ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилиши кафолатланади.
Муҳтарам тадбиркорлар!
Президентимизнинг “Иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бошимга кўтараман” деган сўзлари ҳар бирингизга куч-қувват бўлсин.
Бутун куч, бор билим ва тажрибангизни тадбиркорликни ривожлантиришга сарфланг!
*****
Тадбиркорларнинг мурожаатлари учун телефонлар:
Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков
Тел:. 73 425-20-01
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Таниқулов
Тел:. 98 576-10-07, 73 425-12-02
Туман ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов
Тел:. 91 654-62-40