Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туманимизда оғир ҳудуд қолмаслиги керак!
2019-11-16 23:01:28 548
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, қишки мавсумга тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида барча даражадаги ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари томонидан 15 ноябрдан 15 декабрга қадар ҳар куни ҳудудлардаги аҳоли билан учрашувлар ўтказилиши белгиланди.
Бунда асосан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст, чекка ва олис ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини таъминлаш, аниқланган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишига эришиш, муддат ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича тизимли ишларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳамда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари “Нурафшон” ва “Истиқбол” МФЙ фуқаролари билан учрашдилар.
Учрашувда туман ҳокими бу йил пахта режасини биринчи бўлиб бажарганлигимиз учун туманимизга 5 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилганлиги ва ушбу маблағни қайси соҳалар кесимида тақсимланганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда маҳалла фаоллари томонидан ҳудуддаги ечимини кутаётган муаммолар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот вакиллари муаммонинг ечими ва аниқ муддатини айтиб ўтдилар.
Учрашувлар давом этмоқда