Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Компенсация кимларга тўланяпти?

×

 2019-11-13 15:04:23    900

PDF юклаш
Чоп этиш


Файз маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар ана шу саволга тўла жавоб олдилар.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шу йил 14 октябрдаги “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилган эди. Туман Халқ қабулхонаси мудири Рўзиматжон Абдуллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Ғаниевлар иштирокида ўтказилган сайёр қабулда ана шу қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Маълумки, туманда 20 минг 212 нафар фуқаро пенсия ва нафақа билан таъминланган. Шуларнинг 15 минг 751 нафари ёшга доир, 1404 нафари ногиронлик пенсиясини олсалар, 1333 нафари болаликдан ногиронлик нафақаси, 840 нафари боқувчисини йўқотганлик, 361 фуқаро ижтимоий нафақа олувчилар ҳисобланадилар. Биргина ноябрь ойининг ўзида туманимиз пенсионер ва нафақа олувчилари учун давлат бюджетидан 11 миллиард 426 миллион 215 минг сўмдан зиёд маблағ тўланди. Улар орасида шундай тоифалар борки, юқоридаги қарорга мувофиқ уларни компенсация тўлаш орқали қўллаб-қувватлаш зарурдир.

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси дастлаб 8112 нафар фуқаро, ноябрь ойида эса 8478 нафар фуқаро ана шу тоифага киришини аниқлади ҳамда барча қишлоқ фуқаролар йиғинларига улар эндиликда илгаригидек 22 минг сўм эмас, балки 50 минг сўмдан компенсация олишлари ҳақида эълонлар кўринарли жойларга осиб қўйилди. Эндиликда уларга алоҳида қайднома орқали нон пуллари тўлаб берилмоқда.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга ногиронлиги борлиги, боқувчисини йўқотганлиги, болаликдан ногиронлиги бор 16 ёшдан катта бўлган, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган, ёшга доир энг кам пенсия ва нафақа олувчилар 1 октябрдан эътиборан ун ва қолипли нон хариди учун 50 минг сўмдан компенсация пули билан таъминланиши уқтирилди. Фақатгина шу ойнинг ўзида давлат бюджетидан шу мақсад учун биргина туманимиз фуқароларига 461 миллион 122 минг сўмдан зиёдроқ маблағ сарфлангани давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг эҳтиёжмандларга кўрсатаётган беқиёс ғамхўрлигини кўрсатиб турибди.

Сайёр қабулда Аҳмаджон Ғаниев ногирон фарзандлар тарбияси билан шуғулланган аёлларнинг пенсия ёши ва бошқа муаммоли вазиятлар юзасидан фуқароларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.


Шуҳратжон ШАРОПОВ,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи