Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕБАТ ҚИЗҒИН ЎТДИ
2019-11-13 08:46:43 915
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Халқаро матбуот маркази Фарғона вилояти бўлимида сиёсий партиялар вакиллари иштирокида сайловолди тарғиботи доирасида дебат ўтказилди.
Дебатда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ҳам иштирок этдилар.
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди тавсия этилган партия фаоли Умиджон Жабборов, шунингдек, ЎзХДП, ЎзЛиДеП, “Адолат” СДП, Экологик партияларнинг вакиллари икки соатдан ортиқ вақт давомида журналист ва блогерларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтардилар.
Дебат вилоят телевидениеси, “Рухсор” телеканали, вилоят радиоси, босма ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда ёритилиши кўзда тутилган.