Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қарс икки қўлдан чиқади ёҳуд фуқароларнинг талаби тўғрими?
2019-11-12 18:35:31 683
Қўштепа тумани ҳокими, туман 1-сектори раҳбари Илёс Валериевич Новиков ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари туман Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиб келмоқда.
Туманимиз фуқаролари ўзларининг мурожаатларига ижобий ечим топиш мақсадида ташриф буюраяпти ва тумандаги барча ташкилот раҳбарилари иштирокида ташкил этилаётган қабулларда ўз мурожаатларининг аниқ ечими бўйича тушунчаларни олиб, туман ҳокимига ўз ташаккурларини изҳор этган ҳолда уйларига қайтмоқда.
- Тумандаги ҳар бир хонадонда яшаётган фуқароларимизнинг муаммосини имкон қадар ижобий ҳал этилиши бўйича тизимли ишларни олиб бормоқдамиз, - дейди туман ҳокими. – Фуқароларимизнинг бундай қабулларга эҳтиёж сезмазликари учун керак бўлса тиним билмай иш олиб борамиз. Ҳар бир мурожаатни тегишли ташкилот раҳбарлари билан қонуний ечимини топамиз ва туманимизни ҳар соҳада биринчи бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз.
Таъкидлаш жоизки, “Туман ҳокими ёки ташкилот раҳбарлари барча муаммоларни ҳал этиб бериши керак”, - деган фикрларни оммалаштиришдан, боқимандаликдан ҳоли бўлиш учун ҳар биримиз юзага чиқаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини ҳам бир ўйлаб кўришимиз керак. “Қарс икки қўлдан чиқади”, деганларидек бирдамлик билан кўплаб чўққиларни забт этиш мумкин.