Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тинч ва осойишта давлатнинг келажаги мустаҳкам

×

 2019-11-12 16:17:05    929

PDF юклаш
Чоп этиш


Шундай инсонлар борки, ўзи яшаётган ҳудуднинг осойишталиги учун жон куйдиради. Маҳалладаги ҳар бир ҳолатдан хабардор бўлиб, турли зарарли иллатларнинг кириб келишига тўсқинлик қилишга интилиб яшайди. Лекин баъзи ҳолларда бундай фидоийларнинг маҳалла-кўйдаги хонадон вакилларига қилаётган ўринли насихатлари, фарзандларининг юриш-туриши ҳақидаги огоҳлантиришлари уларга малол келиб қолиш ҳолатларига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Бу эса баъзи “ёшларнинг” ўз билганича яшаши, жиноятга қўл уришига ҳам сабаб бўлмоқда.


Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган жиноятчиликнинг олдини олиш мавзусидаги йиғилишда ҳам аҳоли, айниқса вояга етмаган ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш масаласи атрофлича муҳокама этилди.


Тадбирда Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков, вилоят Ички Ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Илҳом Эргашев, туман ИИБ бошлиғи Содиржон Абдуллаев ҳамда туман ҳокими ўринбосари Акмалжон Юсуповлар жорий йилнинг 10 ойи давомида туманда содир этилган умумий жиноятчилик ҳолатлари хусусида тўхталиб ўтдилар.


Тадбир давомида жиноятчиликка бархам бериш учун Маҳалла фуқаролар йиғинлари, Уламолар кенгаши, Нуроний, Ёшлар иттифоқи, оила маркази ва профилактика инспекторлари билан биргаликда бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифалар белгилаб олинди.