Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиздир
2019-11-12 16:02:59 268
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман кенгаши ҳамда туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ҳамкорликда тумандаги Ёшлар марказида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад 2019-2020 ўқув йилининг иккинчи чораги бошланганлиги ва яқинлашаётган қиш мавсумида ўқувчиларни хавфсизлигини таминлашдан иборатдир.
Давра суҳбатида тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этдилар.
Туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи бошлиғи Шуҳратжон Қосимов туман худудидаги автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ходисаларини олдини олиш, туман аҳолиси, хайдовчилари, ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғибот ва ташвиқот қилиш ишларини янада кенг доирада амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, барчани огоҳликка чорлади.
Шоҳрух РАҲМОНБЕРДИЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман кенгаши бош мутахассиси