Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тиббиёт ходимлари куни муносиб нишонланди

×

 2019-11-10 16:58:10    196

PDF юклаш
Чоп этиш


2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги томонидан ушбу кун муносабати билан тумандаги барча тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков тиббиёт ходимларини халқ билан бирга бўлиб, ҳар бир аҳолининг хонадонларига тиббий маданиятни, соғлом турмуш тарзини олиб киришлари, уларнинг дардига шифо, қалбига малҳам бўлишлари кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва соҳа ходимларини касб байрамлари билан самимий табриклади ҳамда совғалар улашди.

Санъаткорлар томонидан янграган куй, қўшиқлар жаранги, рақслар кетма-кетлиги тадбирнинг янада кўтаринки кайфиятда ўтишини таъминлади.