Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиковнинг тиббиёт ходимларига байрам табриги

×

 2019-11-10 16:04:33    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар, қалби пок, оқ халатли меҳри дарё азиз тиббиёт ходимлари!

Мен барчангизни юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга ва оила аъзоларингизга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли ишларингизни амалга оширишда куч-қувват, муваффақиятлар тилайман.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Дарҳақиқат, Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратмоқда.

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК-2857-сонли  “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 4 та қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил этилди. Ўткан йили Обод қишлоқ дастури бўйича “Соҳибкор” МФЙ ҳудудида жойлашган Марказий шифохона ва Кўп тармоқли марказий поликлиника бинолари 207 миллион маблағ ҳисобига таъмирдан чиқарилди.

Инвестицион дастур асосида тумандаги Стоматология поликлиникасига 930 миллион сўм, Жшонгузар қишлоғидаги 85-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига 825 миллион сўм маблағ сарфланиб мукаммал таъмирдан чиқарилиб, бугунги кунда аҳоли сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Тумандаги 8 та ҳудудда аҳолини арзон дори-дармон билан таъминлаш мақсадида ижтимоий дорихоналар очилди. Бу йил пахта режасини биринчи бўлиб бажарганлигимиз учун туманимизга 5 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди. Ушбу маблағдан туманимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида туман бюджетидан 592 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ажратилган маблағлар ҳисобига шошилинч тиббий ёрдам бўлимига оғир травма билан келган беморларни зудлик билан текширувдан ўтказиш ва ташхис қўйишни олиб бориш учун замонавий ЭХО ЭКГ аппарати, операцион стол, автоклав, дистиллятор сотиб олиш ҳамда тиббий хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт бирлашмасига “Дамас” русумли автомашина олиш учун 70 миллион сўм маблағ ажратилди.

Тиббиёт ходимлари халқ билан бирга бўлиб, ҳар бир аҳолининг хонадонларига тиббий маданиятни, соғлом турмуш тарзини олиб киришлари, уларнинг дардига шифо, қалбига малҳам бўлишлари керак.

Мен барчангизни яна бир бор касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз шифокорлар!


Илёс НОВИКОВ,

Қўштепа тумани ҳокими