Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ватанимизни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир

×

 2019-11-07 17:19:43    325

PDF юклаш
Чоп этиш


       Қўштепа тумани ҳокимлиги Маданият бўлими Маданият маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорликда тумандаги Маданият ва ёшлар марказида “Ватанпарварлик олий фазилат” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Баркамол авлод тарбияси йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг яна бир ёрқин исботи бўлган мазкур тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида ватанпарварлик, мардлик, жасорат туйғуларини уйғотиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Абулқосим Абдумаликов очиб берди ва бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси харбий хизматчилари томонидан намойиш этилган жанговор саҳна кўринишлари барчага иштирокчиларга бирдек манзур бўлди. Шунингдек, Маданият маркази ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият улашди.



Лазизхон САИДОВ,

Қўштепа тумани Маданият бўлими бош мутахассиси