Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда

×

 2019-11-07 14:45:08    172

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининиг 2019 йил 23 июль кунги 926-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманидаги округлар ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун жорий йилнинг 6-21 ноябрь кунлари “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари” мавзусида ҳудудий тренерлар иштирокида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотларни олиб бормоқда. Уларга тренерлар томонидан сайлов жараёнининг янада шаффоф ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилиб, қатор янги тартиб ва тамойиллар жорий қилингани таъкидланиб, сайлов билан боғлиқ мавзуларда семинар-тренинг дарслари олиб борилмоқда ва иштирокчиларга замонавий сайлов тизими, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳақида батафсил маълумотлар бериляпти.

Бундай семинар-тренинглар Сайлов кодексидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказиш, сиёсий тадбирнинг юксак савияда ўтишини таъминлаш, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга. 


Семинар-тренинг давом этмоқда