Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жаҳолатга қарши – маърифат зарур
2019-11-06 17:24:43 270
Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси ҳамда “Сувоқава” ДУК Қўштепа туман филиали ҳамкорлигида давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 4 сентябрь кунги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини жойларга етказиш ва ижросини таъминлаш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда туман ИИБ, туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, туман бош имом хатиби, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади аҳоли ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий ва маърифий соҳалардаги ислоҳотларни, қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдир.
Давра суҳбати давомида маърузачилар жаҳонда ғоявий ва мафкуравий курашлар авж олаётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий урф-одат, анъаналар ва қадриятларимизга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш, тинчлик ва осойишталик, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият урф-одат ва инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи кучлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Нодирбек ОТАБЕКОВ,
Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари