Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёш авлоднинг эртанги куни учун барчамиз масъулмиз
2019-11-06 15:42:16 335
Қўштепа тумани ҳокимлиги Маданият бўлими Маданият маркази томонидан “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида жойлашган 49-умумий ўрта таълим мактабида “Шу азиз Ватан - барчамизники” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик туйғуларини янада кенгроқ шакллантириш, миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб бериш ҳамда диний экстремизмни олдини олишдан иборатдир.
Тадбирни 49-умумий ўрта таълим мактаби мусиқа фани ўқитувчиси Шукрулло Акбаров очиб берди.
Тадбир давомида маърузачилар ўз нутқида диний экстремизмнинг ёшлар онгига таъсири ва унинг қандай аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида тўхталиб, унинг таъсирига тушиб қолмасликка ва огоҳликка чорладилар.
Шундан сўнг Истиқлол Маданият маркази қошида ташкил этилган Қўғирчоқ театри раҳбари Абдуқаххор Норматов хамда тўгарак аъзолари томонидан “Бўғирсоқ” эртаги намойиш этилди.
Шунингдек, ҳонандалар Сайидвали Азимов ва 15-сонли БМСМ Анъанавий ҳонандачилик бўлими ўқувчиси Лазизбек Маъмуровлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар мактаб ўқувчиларига бирдек манзур бўлди.
Лазизхон САИДОВ,
Қўштепа тумани Маданият бўлими бош мутахассиси