Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фуқароларнинг розилигини таъминлаш уларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади
2019-11-02 12:56:02 302
Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа тумани ҳокими, туман 1-сектори раҳбари Илёс Валериевич Новиковнинг туман фуқаролари учун сайёр қабули бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган фикрлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари учун дастуриламалдир. Ушбу иш услуби туман раҳбарлари учун аҳоли кайфиятини ўрганиш, уларнинг муаммоларини вақтида ечишга имконият беради.
Бугунги қабулда 40 нафардан зиёд фуқаролар томонидан тиббий муолажа, ногиронлик аравачаси билан таъминлаш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, кўчаларни асфальтлаштириш, газ балон билан таъминлаш ичимлик суви кўчалар таъмири ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.
“Кичик Бешкапа” МФЙ Нурафшон кўчаси 23-уйда яшовчи фуқаро Муҳаббатхон Юсупова дадаси Мамасиддиқ Собиров учун, “Дўстлик” МФЙ Илтифот кўчаси 9- уйда яшовчи фуқаро Малоҳатхон Жалолова фарзанди Нодира Абдусамиева учун, “Қийқи” МФЙ Чинортепа кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаро Замирахон Каримова онаси Мелихон Маматова учун, “Дўрмон” МФЙ Дўрмон 172-уйда яшовчи фуқаро Ахроржон Мамажонов онаси Боқияхон Мамажонова учун, “Қорақушчи” МФЙ Турон кўчаси 6-уйда яшовчи фуқаро Тожибой Сайфутдинов дадаси Анваржон Сайфутдинов учун, “Ғиштмон” МФЙ Фидоий кўчаси 20-уйда яшовчи фуқаро Рустамжон Хайдаров онаси Раҳбархон Тухлиева учун ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилдилар. Мурожаатлар жойида кўриб чиқилди ва ушбу фуқароларнинг масаласи ижобий ҳал этилиб, шу ернинг ўзида ногиронлик аравачалари берилди.
“Қамиштепа” МФЙ Серқуёш кўчасида яшовчи фуқаро Гулнора Акбарова, “Каттаболтакўл” МФЙ Фаровон кўчасида яшовчи фуқаро Зиёда Қодирова, “Йўлдошобод” МФЙ Тошбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро Абдуқаххор Маҳмудов, “Лангар” МФЙ Боғишамол кўчасида яшовчи фуқаро Анваржон Тожибоев, “Янгиариқ” МФЙ Янгибўстон кўчасида яшовчи фуқаро Рашидахон Сиддиқова, ҳамда “Қамиштепа” МФЙ Чорбоғ кўчасида яшовчи фуқаро Мирзохид Акбаровлар томонидан қиш мавсуми яқинлиги боис газ балон билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Уларнинг оилавий шароитлари инобатга олинган ҳолда ҳар бирлари учун алоҳида газ балонлари тарқатилди ва жойида расмийлаштирилди.
“Шаҳартепа” МФЙ Ҳамжиҳатлик кўчасида яшовчи фуқаро Жаннатхон Рўзибоева бир неча йиллардан буён мулоқот қилиш чоғида қулоқлари орқали эшитишга қийналиб келади. Туман ҳокимининг оммавий қабулидан хабардор бўлиб, дардига даво топиш мақсадида қабулда иштирок этди. Ушбу кун Жаннатхон онанинг қувончли кунларидан бири сифатида ёдида қолди. Сабаби онахоннинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, эшитиш мосламаси билан таъминланди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам қатор мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар ҳам қонун доирасида ҳал этиш учун йўналтирилди.
Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати