Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 71-сессияси бўлиб ўтди

×

 2019-11-01 20:53:30    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаевнинг Қўштепа туманида 2019 йилнинг 9 ойи давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақидаги ахбороти ҳамда Қўштепа тумани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, халқ депутатлари Фарғона вилояти ва Қўштепа тумани Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказувчи ягона участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш каби кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кун тартибидаги 1-масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев туманда жорий йилнинг 9 ойи давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар, ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақидаги ахбороти тингланди.


Cессия давомида Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг “Қонунийлик, ҳуқуқ тарғибот ва коррупцияга қарши курашиш” бўйича доимий комиссияси раиси Н.Хожиакбаров ўз маърузасида жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтиши, сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар иштирокида семинар-тренинг дарслари ташкил этилганлиги ҳамда зарур билим ва кўникмаларга эга бўлганликлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Сўнг Н.Хожиакбаров томонидан сайлов участкаси аъзолигига номзодлар рўйхати ўқиб эшиттирилди.


Ягона участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш учун  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 109-Қўштепа округ сайлов комиссиясига тақдим этилди.