Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Kun.uz таҳририятининг “Машиналар бу ердан ойналарини ёпиб ўтади” – Қўштепада аҳоли заҳарли тутун ичида яшамоқда номли мақоласига Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг муносабати

×

 2019-10-31 10:11:43    286

PDF юклаш
Чоп этиш


Kun.uz сайтида 29 октябрь куни Зафарбек Солижонов муаллифлигида “Машиналар бу ердан ойналарини ёпиб ўтади” – Қўштепада аҳоли заҳарли тутун ичида яшамоқда номли танқидий мақола эълон қилинди.

Мақолада Қўштепа тумани “Хумдон” маҳалласидан бир гуруҳ фуқаролар ҳудуддаги чиқиндихонадан тарқалаётган тутун аҳоли соғлигига жиддий ҳавф туғдираётганлиги ва бир неча ташкилотга мурожаат қилинганига қарамай муаммо ижобий ҳал этилмаганлиги баён этилган.

Мазкур мақола туман ҳокимлиги ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирокида атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар бўйича шуни маълум қиламизки, Фарғона шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК филиалига қарашли бўлган, Фарғона тумани “Саткак” қишлоғи ҳудудида жойлашган Фарғона Марказий чиқиндихонаси 1979 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий майдони 72 гектардан иборат.

Ушбу Марказий чиқиндихонага Фарғона шаҳрида яшовчи аҳоли томонидан ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндилар олиб келиб жойлаштирилиб келинади.

Чиқиндихонага бириктирилган Фарғона шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК филиалига қарашли Бульдозер техникалари Марказий чиқиндихонага ташланган чиқиндиларни ўз вақтида тартибга келтирилмаганлиги, чиқинди уюмларини ортиб борганлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, ҳудудда яшовчи фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Юқорида аниқланган ҳолатларни бартараф этиш бўйича вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан тезкорлик билан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

2019 йил 30 октябрь куни амалга оширилган ишлар натижасида 550 м2 тартибсиз ташланган чиқинди уюмлари текисланиб, устки қисми тош шағал билан кўмилди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати