Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Менинг овозим - Ватаним келажаги
2019-10-30 15:49:20 311
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти даражаси янада юксалтириш мақсадида жойларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши томонидан тумандаги Ёшлар марказида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида сайловда илк бор иштирок этувчи тумандаги ёшлар билан “Менинг овозим-Ватаним келажаги” мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси A.Aбдумаликов, туман адлия бўлими раҳбари A.Хомидов, 109-Қўштепа округ сайлов комиссияси раиси М.Ўрақовлар иштирок этди.
Маърузачилар томонидан ёш сайловчиларни сиёсий саводхонликларини янада бойитиш мақсадида сайлов жараёнлари бўйича тушунчалар берилди.
Семинар давомида сайловда илк бор иштирок этадиган туман ёшлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Шохрух РAҲМОНБЕРДИЙЕВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси