Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Туман ҳокими фуқароларни қабул қилди
2019-10-29 17:56:21 312
Туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими фуқароларни қабул қилди
Қабул давомида фуқаролар томонидан суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш, моддий ёрдам, бандлик, уй-жой, електр, кўчалар таъмири, асфалтлаштириш, банк кредити олиш каби масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.
“Қоражийда” МФЙ Замондош кўчасида яшовчи фуқаро К.Қодирова қизи Д.Хусанбойевани юрак операцияси учун ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат жойида кўриб чиқилди ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Муродов томонидан фуқаронинг даволанишида амалий ёрдам кўрсатилиши айтилди.
“Файз” МФЙ Ойдинкўл кўчасида яшовчи фуқаро Д.Ғофурова ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат жойида кўриб чиқилди ва туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан фуқаро бўш иш ўринлари билан таништирилди.
“Қоракалтак” МФЙ Шафтолибоғ кўчасида яшовчи фуқаро М.Маҳмуталийева фарзанди Фарғона Политехника институтида тўлов контракти асосида ўқиётганлиги ҳозирда контракт пулини тўлаш учун маблағи йўқлиги сабаб моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат бўйича AТ Халқ банки Қўштепа филиали бошқарувчиси Р.Умматовга фуқарога таълим кредити олишда амалий ёрдам кўрсатиши айтилди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари ўрганиб чиқилди, маълум муддат вақт талаб етадиган муаммолар юзасидан мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.