Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Озодлик” радиосининг “Facebook”даги саҳифасида тарқалган хабарга Қўштепа тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг муносабати

×

 2019-10-29 16:43:05    268

PDF юклаш
Чоп этиш


26 октябрь куни “Озодлик” радиосининг “Facebook” ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Фаол теримчиларга ваъда қилинган ёғни ким “туя” қилмоқда?” сарлавҳаси остида хабар жойланди.

Хабарда “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Дўрмон шаҳарчаси(аслида МФЙ)да 30 килограммдан пахта терган ҳашарчиларга ҳокимлик совғаси сифатида пахта ёғи берамиз деб ваъда қилишди. Аммо 30 килограммдан ошиқ тераётган бўлсак-да, пахта ёғи берилмаяпти, - деган аниқ факт ва асосга эга бўлмаган хабар тарқалган. Изоҳда бу хабар “Paxtagram”га 22 октябрь куни келганлиги айтилган.

Юқоридаги хабар бўйича шуни маълум қиламизки, “Дўрмон” МФЙ раиси З.Шокиров, “Ж.Жаҳонов-Дўрмон” ММТП раиси Х.Раҳимовларнинг берган маълумотларига асосланиб, айнан шу куни “Ж.Жаҳонов-Дўрмон” ММТПга қарашли фермер хўжаликлари яъни “Зиёдулло Асадулло”, “Замин Зиё баракаси”, “Яхши ният файз кўрки” ва “Абдусамад Жасурбек ери” пахта майдонларида фермер хўжалиги аъзолари ҳамда хонадонлардан чиққан теримчилар пахта терган. Шунингдек, терилган пахта учун пулларини ўз вақтида олиш билан бирга, туман ҳокими, тумандаги “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ раҳбари ташаббуси билан теримчиларни рағбатлантириш мақсадида келтирилган пахта ёғлари 30 килограмм пахта терган теримчиларга мукофот тариқасида 1 килограммдан пахта ёғи жадвал асосида тарқатилган.

Юқорида келтириб ўтилганларни инобатга олган ҳолда “Озодлик” радиоси томонидан чиқарилган ушбу хабар асоссиздир.