Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Журналистлар Фарғонада сайловларни ёритиш учун яратилган шароитлар билан танишишди

×

 2019-10-28 13:17:30    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирлари, журналистлар, блогерлар ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар учун Фарғона вилоятида медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур доирасида журналистларни Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Ш.Аслонов  оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайлов кампанияси даврида тўлақонли фаолият олиб боришлари ва сайловларни ҳаққоний, холис ёритишлари, кенг жамоатчиликка етказишлари учун белгиланган талаблар асосида яратилган шароитлар билан таништирди. 


Матбуот марказида интернет тармоғига уланган компьютерлар зали, матбуот анжуманлари ва брифинглар ўтказиш жойи ҳамда вилоят сайлов комиссияси, унинг аъзолари ҳамда экспертлар томонидан сайлов қонунчилигини, сайлов кампаниясини тарғиб қилиш учун алоҳида тет-а-тет услубида тасвирга оладиган саҳна тайёрланган.


Марказий сайлов комиссияси 
Халқаро матбуот маркази 
Фарғона вилоят бўлими