Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари 70-сессияси бўлиб ўтди

×

 2019-10-23 18:10:49    285

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияда Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимига муносиб деб топилган номзодга жамоатчилик розилигини олиш, вилоят ҳокимининг 2019 йил 18 октябрь кунги 407-Ф-сонли фармойиши, туманда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари, вилоят ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрь кунги 369-Ф-сонли фармойишининг 5-банди ижросини таъминлаш каби кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибининг 1-масаласида жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимига тавсия этилган номзоднинг таржимаи ҳоли, касбий фазилатлари ҳақида маълумотлар тингланди ҳамда Эргашев Авазжон Йигиталиевич ушбу лавозимга тайинланди.

Бу йил туманимиз қишлоқ хўжалиги республика миқёсида юқори натижаларга эришганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Хусусан, Бошоқли дон ва пахта етиштиришда белгиланган режалар ортиғи билан бажарилди.

Қўштепа туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан ички йўлларни таъмирлаш, аҳоли яшаш пунктларида тоза ичимлик суви таъминоти ҳамда бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш ва ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича кун тартибига қўйилган масала юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги 3-масала туманда ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари тингланди ва 4-масала вилоят ҳокимининг 2019 йил 27 сентябрдаги 369-Ф-сонли фармойишининг 5-банди ижросини таъминлаш, яъни туман ҳокимлигининг бош нашри бўлмиш “Истиқбол йўли” газетасини молиялаштириш ва обунасини ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари 70-сессияси кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.