Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди
2019-10-22 15:37:21 278
Туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими фуқароларни қабул қилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, нафақа, моддий ёрдам, электр, суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш, кўчалар таъмири каби масалалар бўйича мурожаатлар қилинди.
“Кичикбешкапа” МФЙ Ҳилол кўчасида яшовчи фуқаро Д.Комилова ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат жойида кўриб чиқилди ва туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан фуқаро бўш иш ўринлари билан таништирилди.
“Дўстлик” МФЙ Кумушбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро Р.Раҳимов маҳалладаги электр симлари носозлиги сабабли тез-тез чироқ ўчиш ҳолатлари кузатилаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Ушбу мурожаат ҳам жойида кўриб чиқилди ва туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига муаммони тез фурсатда ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.
Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари ўрганиб чиқилди, маълум муддат вақт талаб этадиган муаммолар юзасидан мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.