Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан - она тилим

×

 2019-10-21 16:53:17    499

PDF юклаш
Чоп этиш


Тил халқнинг, миллатнинг тарихи, маданий мероси, турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассамлаштириб, аждодлардан авлодларга ўтишини таъминлайди. Миллийлигимиз, буюк тарихимиз, юксак маънавиятимизни ўзида мужассам этган ўзбек тили софлиги ва жозибасини сақлаш, уни бойитиш ва келажак авлодга бус-бутун ҳолича етказиш зиммамиздаги масъулиятли вазифа саналади.

Мана бу йил 21 октябрь куни она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигига 30 йил тўлди. Юртимизнинг барча гўшаларида тилимизни мадҳ этувчи бадиий ва маданий-маърифий тадбирлар, турли кечалар, конференциялар, танловлар ўтказилмоқда.

Қўштепа тумани халқ таълими бўлими томонидан ҳам ушбу кун муносабати билан умумтаълим мактаблари, ИДУМИларда “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан - она тилим!”, “Миллийлигим белгисисан, она тилим”, “Жонажон тилим”, “Она тилим - фахрим менинг”, “Нақадар улуғсан - она тилимсан” мавзуларида билимдонлар беллашуви, кўргазмали очиқ дарслар, иншолар танлови ўтказилди. Ўқувчиларнинг ўз она тили ҳақидаги фикрлари, уни қанчалик эъзозлашлари ўтказилган тадбирларда айтган шеър ва қўшиқлари орқали ўз исботини топди.

Она тилимизни қадрлаш, асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсоний зийнатимиз, фуқаролик бурчимиз эканлиги яна бир бора келажак авлод вакилларига устозлари томонидан тушунтирилди.