Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
5 ташаббус: Қўштепа туманида қандай ишлар амалга оширилди?
2019-10-21 11:30:03 289
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган вилоят ҳокимининг 2019 йил 16 апрелдаги 132-Ф-сонли Фармойишига асосан туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги 53-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди. Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича туман штаби ўз фаолиятини бошлаган.
Жорий йилнинг апрель ойида замонавий типдаги “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди. Ёшлар маркази қошида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист сўз устаси Муҳаммадсиддиқ Шераев раҳбарлигида ёш аскиячилар тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Марказда аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида компьютер, инглиз ҳамда рус тили тўгараклари ва жами 5 000 дона 135 турдаги илмий ва бадиий адабиётлар ҳамда 10 000 дона электрон адабиётлар фондига эга бўлган ёшлар кутубхонаси тумандаги 51264 нафар ёшлар учун хизмат кўрсатмоқда.
Тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича тумандаги мавжуд 2 та китоб дўконларини 4 тага, 9 та кутубхоналарни эса 12 тага, 3 та китобни тарғиб қилувчи кўрик-танловларни 7 тага, 37 минг 250 та китобларни 48 минг 700 тагача ошириш ҳамда 2 та янги “BOOKLAND” хизматини жорий этиш орқали ҳозирда 49 минг 500 нафар китобхонлар сафини 58 минг 968 нафарга етказиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Айни кунларда ушбу йўналишда қўшимча 3 та лойиҳа тасдиқланиб, Сой бўйи, Қувурбоши ва Файз маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ва ёшларга хизмат кўрсатувчи халқ кутубхонаси ташкил этилди. Ушбу кутубхоналарга “Китоб карвони” лойиҳаси орқали туманимизга келтирилган 3750 дона ва хомийлар томонидан 2000 дан ортиқ китобларни жойлаштирилиб фойдаланишга топширилди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3721-сонли Қарорига асосан ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” кўрик танловининг бу йилги вилоят босқичи туманимизда жойлашган мўжазгина “Ёшлар марказида” бўлиб ўтди. “Ёш китобхон” Республика танловининг вилоят босқичида иштирок этиш учун вилоятимизнинг 19 та туман шаҳарларида ғолиб деб топилган иқтидорли китобсевар ёшлар ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу кўрик танловга Қўштепа туманининг мезбонлик қилиши туманимизда кейинги йилларда ёшлар тарбияси ва улар учун шароитлар яратиш борасида бир мунча сезиларли ишлар амалга оширилганлигидан далолат беради.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати