Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади

×

 2019-10-17 18:01:51    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

ЎзАнинг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида Президент университетини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. 

Президент университети — халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи етакчи таълим ва илм-фан марказига айланади. Шунингдек, Президент университетида таълимга кредит-модули тизими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилидан Ўзбекистон Президент мактаблари фаолият юрита бошлади.


www.vodiy24 сайтидан олинди